Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, унга иккита от совға қилди.

“Камтарин ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга, доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи – Шавкат Миромоновични шундай тавсифлаш мумкин. У ўз ватанига чин дилдан меҳр қўйган, раҳбарлик қилган йиллар давомида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган”, деб ёзган Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти билан шахсан танишув чоғида Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат самарадорлигига ишонч ҳосил қилганини таъкидлаган.

“Бутун касбий фаолияти фуқаролар манфаати йўлида фидокорона хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган Шавкат Миромонович билан учрашиш бахтига муяссар бўлганман. Ўзбекистонга ташрифим давомида бўлиб ўтган мазмунли учрашувимизни илиқ эслайман. Бу ерлар гуллаб-яшнаб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётгани учун унинг сиёсати тўғрилигига шахсан мен амалий сафарим давомида амин бўлдим”, деган Чеченистон раҳбари.

Республика раҳбари Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, Ўзбекистонга тинчлик, барқарорлик ва равнақ тилаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг