Рамос “Реал” футболчиларини раҳбариятга қарши қайрамоқчи

Спорт

image

Мадриднинг ”Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадошларини маошларини пасайтирилишига йўл қўймасликка ундамоқда. Бу ҳақда испаниялик мухбир Рамос билан суҳбатдан сўнг ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.

Пандемиядан сўнг “Қироллик клуби” трибунада мухлислар йўқлиги ҳамда янги стадион қурилиши оқибатида молиявий инқирозга учрагани сабаб ўзига керакли трансферларни амалга ошира олмади. Шу сабабли раҳбарият таркибдаги бир қанча футболчиларга маошини пасайтириш таклифини берди.

Бироқ клубнинг кўп йиллик етакчиси Серхио Рамос бунга жиддий тарзда қарши чиқди ва жамоадошларини бунга рози бўлмасликка даъват этди. Унинг таъкидлашича, бу ҳаракатларнинг барчаси “Мбаппе трансферини амалга ошириш учун қилинаётган тежамкорликлар”дир  ва Рамос бунга мутлақо қарши.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчининг “Реал” билан тузган шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Можаролар сабаб томонлар ҳозиргача шартномани узайтириш борасида бир тўхтамга кела олгани йўқ.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Реал Рамос

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг