Рамазон доим 30 кун бўлади, деб ҳукм чиқариш асло тўғри эмас – Мусулмонлар идораси

Жамият

image

2025 йилда кўплаб давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам Рамазон ойи 29 кун бўлиши ва 30 март куни Рамазон ҳаёти нишонланиши эълон қилинди. Мусулмонлар идораси Рамазон ойи 29 кун бўлгани юзасидан тушунтириш берди. 

Маълум қилинишича, милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин.

“Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади”, дейилади хабарда.

Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

“Шунга кўра, ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бундай дейиш саҳиҳ ҳадислар ва уламолар ижмоси (иттифоқи)га зиддир”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутилган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 2 кун дам олиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг