Рақибим пенальтини қанақа тепишини олдиндан ўрганмагандим – Абдувоҳид Неъматов

Спорт

image

Париж Олимпиадасининг футбол баҳсларидан ўрин олган Ўзбекистон-Испания учрашувида пенальтини қайтарган “оқ бўрилар” посбони Абдувоҳид Неъматов учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Афсуски, мағлубиятга учрадик. Биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Ўзбекистондан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдорман. Мухлисларнинг ёрдами билан ажойиб атмосферада тўп тепдик, бироқ озроқ омад етишмади. Олдимизда 2 та ўйин бор. Испания билан ўйиндан тўғри хулосалар чиқарган ҳолда, кейинги ўйинларга тайёрланамиз. Рақибим пенальтини қанақа тепишини олдиндан ўрганмагандим. Тўпга келишидан хулоса қилиб, зарбани қайтаришга эришдим.  Жамоамизни очко олишига ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо насиб бўлмади. Иккинчи голда ҳимоячилар кўплиги боис, тўпни кўролмай қолдим”, дейди Неъматов.

23 ёшли Абдувоҳид Неъматов Ўзбекистон-Испания баҳсининг 60-дақиқасида дарвозасига белгиланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди, бироқ орадан бироз вақт ўтгач испанлар барибир ўйиндаги иккинчи голини киритиб, якунда ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам жамоанинг мағлубиятига муносабат билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада Абдувоҳид Неъматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made