Кичик хатолар эвазига имкониятни бой бердик – Элдор Шомуродов
Спорт
−
25 Июль
7159Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Олимпиада гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги Испанияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Рақибдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, биринчи ўйинни ёмон ўтказмадик. Кичик хатолар эвазига имкониятни бой бердик. Биринчи вазифамиз аввало гуруҳдан чиқиш ҳисобланади. Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, қолган рақиблар билан баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ”, дейди Шомуродов.
Қайд этиш жоиз, Элдор Шомуродов Испанияга қарши баҳсда пенальтидан тўп киритиб, Ўзбекистоннинг Олимпиададаги биринчи голига муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кейинги ўйинларини Миср ва Доминикан жамоаларига қарши ўтказади. 27 июль куни Кападзе шогирдлари Миср билан куч синашса, 30 июлда Доминикан билан баҳс олиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь