Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
31 Январь
5428Президент қарори билан рақамли технологиялар вазирлиги раҳбариятида бир қанча лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хусусан, Рақамли технологиялар вазирига уч нафар ўринбосарлар тайинланди.
Масалан, Олег Пекось рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
У 2020 йилдан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қолаверса, Рустам Каримжонов ҳам рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари бўлди. Каримжонов бунга қадар халқ таълими вазирининг ўринбосари эди лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан ташқари:
LiveБарчаси