Раисий OPEC Бош котибига ташкилотнинг баъзи аъзолари устидан шикоят қилди

Олам

image

Бугун, 27 май куни Эрон Президенти Иброҳим Раисий баъзи Ғарб мамлакатлари OPEC’га аъзо давлатлар ўртасида бўлиниш яратишга интилаётганини айтди. Бу ҳақда у Теҳронда OPEC Бош котиби Ҳайсам аль-Ғайс билан учрашувда сўз очди.

Унинг сўзларига кўра, нефть қазиб олувчилар мамлакатлар ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш орқали бу мақсадларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши керак.

Шунингдек, Раисий Теҳрон OPEC билан конструктив ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини билдирган.

Ўз навбатида, Ҳайсам аль-Ғайс Эрон ҳар доим OPEC аъзоларининг ҳамжиҳатлиги ва бирлигини мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилганини таъкидлаган. У OPEC аъзолари ўртасида консенсус ва Эрон билан ҳамкорликда нефть бозорида барқарорлик тикланишига умид билдирди.

Маълумот учун, OPEC нефть нархини муқобил ушлаб туриш мақсадида нефтm қазиб олувчи державалар томонидан яратилган картел ҳисобланади. Ушбу ташкилотга иқтисодиёти асосан нефтни экспорт қилишдан тушган даромадга боғлиқ бўлган Жазоир, Ангола, Экваториаль Гвинея, Габон, Эрон, Ироқ, Қувайт, Ливия, Нигерия, Конго Республикаси, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Венесуэла давлатлари аъзо.


Мақола муаллифи

Теглар

OPEC Иброҳим Раисий Эрон Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг