Рафаэль Надаль жаҳон рекордини ўрнатди

Спорт 1837
image

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль ўзига хос рекорд соҳибига айланди. Бу ҳақда Профессионал теннис ассоциацияси (ATP) расмий сайти хабар берди.

Гап шундаки, теннисчи 6000 кундан буён жаҳон тасниф жадвалининг ўнталигида муқим ўрин эгаллаб турибди. Надаль 2005 йилнинг 25 апрелида кучли ўнталикка кирган ва ҳеч қачон ундан чиқиб кетмаган.

“Мен бу ёшда теннисни ташлаб, оилам даврасида бўламан, деб ўйлардим. Ёшлигимда, эса 30 ёшга қадар фаолиятимни  якунлашга амин эдим. Бироқ мен ҳамон шу ердаман”, дея ушбу ҳолатни изоҳлади 35 ёшли ракетка устаси.

Эслатиб ўтамиз, теннисдаги фаолиятини 2001 йилда бошлаган Рафаэль Надаль “Катта дубулға” туркумидаги турнирларда 20 марта, Олимпия ўйинларида эса 2 марта ғалаба қозонган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3
t
×