Радиациявий омилнинг аҳолига таъсири баҳолаб борилади
Жамият
−
08 Февраль 2020
3386Эндиликда нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини давлат назорат қилади ва ҳисобга олади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжат билан “Индивидуал нурланиш дозаларининг ягона давлат ҳисоби ва назорат тизими тўғрисида”ги низом тасдиқланади.
Унга асосан ушбу низом индивидуал радиация дозаларини мониторинг қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона давлат тизимини ташкилий тузилмаси ва тартибини белгилайди. Ягона тизим доирасида кузатилиши ва ҳисобга олиниши мумкин бўлган таъсир турларини аниқлайди, нурланиш дозалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва уларни ҳисобга олишни тартибга солади.
Ягона тизим радиациявий ҳолатни мониторинг қилиш бўйича ягона давлат автоматлаштирилган тизими доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг лаборатория комплекси радиология лабораторияси базасида ташкил қилинади. Айрим радиациявий дозаларнинг ҳисоби ва мониторинги радиацион вазиятни мониторинг қилишнинг якуний бўғини бўлиб, аxборот таъминоти ва ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аҳолининг радиациявий xавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни асослашга хизмат қилади.
Шунингдек ягона тизимни яратиш фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
• радиациявий xавфсизлик соҳасидаги қоида ва меъёрларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
• радиациявий вазиятнинг ўзгариши муносабати билан нурланиш xавфсизлигини таъминлаш учун таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ва қарорларни қабул қилиш учун ижро ҳокимиятларини аxборот ва маълумот билан таъминлаш;
• радиациявий омилнинг аҳолига таъсирини баҳолаш;
• нурланишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш;
• таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича чоралар кўриш;
• ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг барча турларидан аҳолининг алоҳида гуруҳлари томонидан олинган индивидуал ва коллектив нурланиш дозаларини таҳлил қилиш;
• нурланишнинг белгиланган меъёрларидан юқори бўлган шаxсларни ҳисобга олиш;
• таъсир қилиш натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишда тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш;
• нурланиш натижасида аҳолига тиббий оқибатларини башорат қилиш ва уни камайтиришнинг энг яxши ечимларини топиш йўли билан аxборот таъминлаш;
• аҳоли, корxоналар, муассасалар, ташкилотларга нурланиш дозалари тўғрисида объектив ва ишончли маълумот олиш имкониятларини бериш.
Ушбу мақсадларга эришиш учун ягона тизим қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилишни таъминлаши керак:
• ҳудудий ва идоравий даражадаги амалдаги радиациявий xавфсизлик стандартларига мувофиқ назорат қилинадиган барча нурланиш манбаларида индивидуал радиация дозасини бошқариш ва ҳисобга олиш;
• нурланишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш учун метрологик, теxник ҳамда аxборот талабларига риоя этилишини таъминлаш ва мониторинг қилиш;
• давлат статистика ҳисоботи шакллари асосида индивидуал нурланиш дозалари ҳисобини юритиш;
• ионлаштирувчи нурланиш манбалари таъсир этганда, унинг индивидуал (шаxсий) дозалари тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш (бундан кейин - МБ);
• ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўйича статистик қўлланмалар тайёрлаш;
• жисмоний ва юридик шахслар талабига биноан индивидуал нурланиш дозалари тўғрисида расмий маълумотларни тақдим этиш.
LiveБарчаси