Тонггача 10 ҳудудда 256 кишида коронавирус аниқланди

Жамият 6804
image

Бугун, 19 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 256 нафарга ошиб, 50 634 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

158 нафари Тошкент шаҳрида;

21 нафари Андижон вилоятида;

16 нафари Хоразм вилоятида;

15 нафари Жиззах вилоятида;

13 нафари Тошкент вилоятида;

10 нафари Самарқанд вилоятида;

8 нафари Қашқадарё вилоятида;

7 нафари Сурхондарё вилоятида;

5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;

3 нафари Фарғона вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Ўртачирчиқ туманида яшаган 60 ёшли Т.Т. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Р.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 566 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3.1
t
×