Владимир Путин собиқ иттифоқ мамлакатлари раҳбарларига табрик йўллади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин хорижий мамлакатлар давлат раҳбарларини янги – 2020 йил билан табриклади. 

У собиқ иттифоқ мамлакталари раҳбарларидан – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Президент Армен Саркасян ва мамлакат Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга байрам табрикларини йўллаган. 

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқнинг изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этган. Яқинда икки мамлакат сиёсий, савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларида ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун жуда кўп ишларни амалга оширганига тўхталган. 

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда Россия Федерациясига амалга оширажак давлат ташрифи эришилган ютуқларни янада мустаҳкамлаши ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб беришига умид билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Янги йил

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг