Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича 27 та ҳужжат имзоланди
Олам
−
27 Май
8493Россия ва Ўзбекистон делегациялари Россия Президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида 26 та ҳужжат – келишувлар, меморандумлар ва протоколларни тасдиқлади. Бунгача икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзолади.
Ҳужжатларни имзолаш маросими икки давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
Тошкентда бир қанча ҳукуматлараро шартномалар имзоланди: қўшма кино ишлаб чиқариш, санитария-эпидемиология соҳасида ҳамкорлик, метрология соҳасида техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
2025-2026-йилларда туристлар оқимини ошириш, 2024-2026 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик бўйича бир қанча дастурлар тасдиқланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети, шунингдек, Бутунроссия ташқи савдо академиясининг филиалларини очиш бўйича шартномалар имзоланди. Режага кўра, республикада Россия лойиҳасидаги атом электр станциясини қуриш бўйича ҳужжатлар қабул қилинди.
Россия ва Ўзбекистон вакиллари бир қанча ҳаракатлар режаларини қабул қилди: саноат кооперациясини кенгайтириш, устувор йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик, товар айирбошлашни кўпайтириш, ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Тошкент шаҳрида Сбербанк тажриба лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллий ҳокимият ва “Газпром нефть” ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида.
Шунингдек, транспорт инжиниринги ва авиация тизимларини ривожлантириш соҳасида ўзаро англашув ва тажриба алмашиш тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.
Музокаралар бошланишидан олдин Путин Москва ва Тошкент ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликнинг бир қанча йўналишларини қамраб олиши керак бўлган катта ҳужжатлар тўплами имзоланганини эълон қилди.
LiveБарчаси