Путиннинг Туркияга ташрифи учун махсус жадвал ишлаб чиқилмоқда
Олам
−
19 Август 2023
9000Россия Президенти Владимир Путиннинг Туркияга ташрифи учун махсус жадвал ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Акиф Чағатой Қиличга таяниб, ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, Москва ва Анқара Путиннинг Туркияга ташрифи юзасидан тайёргарликларни давом эттирмоқда. Бироқ ташриф санаси Россиядаги ички вазият сабаб ҳали аниқланмаган.
“Бу борадаги ишлар ҳозирда давом этмоқда. Россияда ички вазият туфайли махсус жадвал ишлаб чиқилмоқда, ташриф санаси бўйича музокара олиб боряпмиз”, дейди Эрдўғаннинг маслаҳатчиси.
Шунингдек, Акиф Чағатой учрашувда жорий йилнинг 18 июлида бекор қилинган дон йўлаги келишувини қайта тиклаш борасидаги масала ҳам кўриб чиқилишини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Россия томони бугун, 18 июлдан бошлаб дон йўлаги келишуви тўхтатилишини маълум қилганди. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Москванинг бу қарорини қоралади. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга дон йўлаги келишувини ёки унга ўхшаш лойиҳани уч томонлама шаклда давом эттириш таклифи билан расмий мактуб юборди.