Путиннинг одами Эрдўғаннинг ёнига борди

Олам

image

Россия Федерацияси Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Анқарага расмий ташрифи доирасида бугун, 13 декабрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қабулида бўлди. Бу ҳақда Давлат думаси матбуот хизмати хабар берди. 

“Вячеслав Володин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди. Вячеслав Володин Эрдўғанга Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломини етказди”, дейилади хабарда. 

Володин Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар асосан икки давлат президентларининг саъй-ҳаракатлари туфайли жадал ривожланаётганини таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, икки давлат парламентлари давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган қарорларни қонуний таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишлари зарур. 

“Бу борада парламент ўлчови доирасида ҳамкорликнинг янги форматларини амалга ошириш тўғри. Биз ҳамкасбларимиз билан келаси йили олий даражадаги парламентлараро комиссия йиғилишини ўтказишга келишиб олдик. Бундан ташқари, келгуси йилда терроризмга қарши курашиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича парламент раисларининг конференциясини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилдик”, дейди Володин. 

Володин бошчилигидаги Давлат Думаси делегациясининг Туркияга расмий ташрифи кеча, 12 декабрь куни бошланди. Бугун Давлат Думаси спикери Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан учрашди. Парламент аъзолари Россия ва Туркия ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, Вячеслав Володин жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Ўзбекистонга келиб, Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Вячеслав Володин

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг