Путинга қанча россиялик ишонади?

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мамлакат аҳолисининг 78 фоизи тўлиқ ишонади. Бу ҳақда РИА Новости “Ижтимоий фикр” жамғармаси ўтказган сўров натижаларига таяниб, хабар берди.

Тадқиқотга кўра, респондентларнинг 78 фоизи Президентга ишонишини айтган, 13 фоизи “мен давлат раҳбарига ишонмайман” деган жавобни танлаган, яна 9 фоизи жавоб беришга қийналган.

Сўровнларнома иштирокчиларининг 79 фоизига кўра, Россия етакчиси ўз лавозимида “анча яхши” ишлайди, 12 фоизи эса “анчагина ёмон” ишлайди, деб ҳисоблайди. Яна 9 фоизи жавоб беришга қийналган.

Мазкур сўров жорий йилнинг 31 июль куни Россиянинг 53 вилоятидаги 104 та аҳоли пунктида 18 ва ундан катта ёшдаги 1,5 минг респондент ўртасида ўтказилган. 

Маълумот учун, Россияда 2000 йилнинг 26 март куни ўтказилган президентлик сайловида Владимир Владимирович Путин 51 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган. 7 май куни эса у ўз вазифасига киришган. Мана 22 йилдирки у Россияни бошқариб келяпти. Путин фақатгина 2008-2012 йилларда Президент лавозимини эгалламаган. Бу вақтда Дмитрий Медведев Президент, Путин Бош вазир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

602

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг