Путин Зеленский ва Руҳонийга таъзия билдирди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленскийга мактуб йўллаб, Теҳрон яқинида Украина йўловчи самолётининг ҳалокати фожиали оқибатлари муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда расмий Москва хабар бермоқда. 

Россия раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ҳамдардлигини йўллаган. 

Жумладан Владимир Путин Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийга ҳам таъзия мактубини йўллаган. 

“Россияда халқи яқинларини йўқотганларнинг қайғусига шерик ва уларга сабр ва жасорат тилайдилар", деб таъкидлайди Россия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 январь куни Эронда Теҳрон халқаро аэропортидан учган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти ҳалокатга учради.

Авиаҳалокат натижасида самолётда бўлганларнинг барчаси қурбон бўлди.
 
Тарқалаётган маълумотларга кўра, Эронда ҳалокатга учраган самолётда:

-    Эрон фуқаролари - 71 нафар
-    Канада фуқаролари -73
-    Германия фуқаролари – 4
-    Буюк Британия фуқаролари – 3
-    Швеция фуқаролари – 8
-    Афғонистон фуқаролари - 6

-    2 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзолари Украина фуқаролари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасан Руҳоний Владимир Путин Владимир Зеленский Эрон-АҚШ

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг