Путин Зеленский билан музокара олиб боришга тайёр – Песков

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украина раҳбарияти билан унинг нейтрал мақоми борасида музокаралар олиб боришга тайёр. Бу ҳақда унинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Путин Украина раҳбарияти билан унинг нейтрал мақоми борасида музокаралар олиб боришга тайёр. Қуролли ҳужумларни тўхтатиш бўйича (Киев ҳам худди шундай жавоб қайтарган тақдирда) масалани ҳам кўриб чиқишга шай”, дейди Песков.

Унинг сўзларига кўра, Киев Москванинг хавфсизлик билан боғлиқ муаммолари юзасидан мулоқотга тайёр бўлсагина музокаралар олиб бориш мумкин бўлади.

“Ҳеч ким Украинани босиб олиш ҳақида ўйламаяпти. Операциядан мақсад – Украинани демилитаризация қилиш. Энг яхши ҳолатда эса Украинани озод қилиб, миллатчилардан тозалаш. Ижтимоий сўровларга кўра, россияликлар операцияни ЛХР ва ДХРни тан олишни қўллагани каби қўллаб-қувватлайди.

Операция муддати воқеалар ривожига боғлиқ. Қарорни Президент қабул қилади. Украина тақдирини эса украин халқи ҳал қилади”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Украина ва Россия ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилганини маълум қилган эди.

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари махсус ҳарбий операция бошлаганини эълон қилганди. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Сўнгра, Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди.

Украина ИИВ маслаҳатчиси эса Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кирганини маълум қилди.

ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев эса Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг