Путин Запорожье АЭСни ҳам ўзиники қилиб олди
Олам
−
05 Октябрь 2022
14574Россия Президенти Владимир Путин Запорожье атом электр станцияси (ЗАЭС) объектларини федерал мулкка олиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Президент имзолаган фармонда сўз боради, деб ёзмоқда ТАСС.
“Россия Федерацияси ҳукумати Запорожье атом электр станциясининг атом иншоотлари ва унинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа мулклар федерал мулкка қабул қилинишини таъминлаши керак”, дейилади ҳужжатда.
Путин ўз фармони билан Запорожье АЭСнинг операцион ташкилоти мақомини ўрнатди.
“Запорожье АЭСни эксплуатация қилиш ташкилоти" акциядорлик жамиятига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида мустақил равишда ёки бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда Запорожье атом электр станциясининг объектларидан фойдаланиш ва тугатиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган операцион ташкилот мақоми берилсин", дейилади фармонда.
Путин 2028 йилгача Запорожье АЭС билан ишлаш хусусиятларини аниқлашни топширди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси атом электр станциялари хавфсизлигини таъминлаш учун молиявий ва бошқа ресурслардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини, лицензиялар беришни, давлат томонидан тартибга солиш жиҳатларини белгиласин ва бошқа масалаларни ҳал этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Украинанинг “Энергоатом” миллий атом энергияси ишлаб чиқарувчи компанияси Запорожье АЭС тўлиқ тўхтатилганини эълон қилди.
Маълумот ўрнида, Россия март ойи бошида ЗАЭСни эгаллаб олди, шундан кейин украиналик ходимлар станцияда ишлашда давом этди. 5 август куни украин матбуоти руслар ЗАЭСга тўрт марта ўқ узгани ҳақида хабар берди. Сўнгги кунларда электр станцияси мунтазам равишда ўққа тутилмоқда, бунда Россия ва Украина бир-бирини айблади. Расмий Москвага кўра, Украина бўлинмалари томонидан Запорожье атом электр станциясининг ўққа тутилиши ядровий терроризм акти ва бу Чернобилдан ҳам каттароқ фалокатга олиб келиши мумкин.
Запорожье Европадаги энг йирик атом электр станцияси бўлиб, у Украинадаги барча электр энергиясининг чорак қисмини ишлаб чиқаради. Қарийб 6 минг мегаватт қувватга эга ушбу иншоот олтита энергия блокидан иборат. Ҳозирда атом электр станцияси тўлиқ қувватининг 70 фоизида ишлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь