Путин ЕОИИнинг юбилей саммити қаерда ўтказилишини айтди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) юбилей саммитини 2024 йилнинг май ойида Москвада ўтказишни таклиф қилди. У бу ҳақда кеча, 25 декабрь куни Санкт-Петербургда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашувда сўз очди. 

“Биз бир неча бор таъкидлаганимиздек, келаси йил ЕОИИ таъсис шартномаси тузилганига 10 йил тўлади. Биз ҳозир тор доирада келишиб олдикки, бу юбилей тадбири эканлигини ҳисобга олиб, барча менинг таклифимга рози бўлди. 2024 йил май ойида Москвада ушбу юбилейга бағишланган саммит ўтказилади”, дейди Путин Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида сўзлаган нутқида. 

Путиннинг қайд этишича, мазкур саммит бешлик доирасида интеграцияни чуқурлаштириш, мамлакатлар фуқаролари фаровонлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича яқин ва қўшма ишларнинг янги ўн йиллигини очади.  

“Бу борада аниқ йўналишлар бугун қабул қилинган Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида 2030 йилгача ва 2045 йилгача бўлган даврда иқтисодий жараёнларни янада ривожлантириш бўйича узоқ муддатли декларацияда белгилаб қўйилган”, дейди Россия Президенти. 

Путиннинг қўшимча қилишича, Евросиё иқтисодий комиссияси ва ЕОИИ суди ҳайъати таркибини янгилаш бўйича лойиҳалар ва қарорлар Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишига тайёрланган. 

“Фурсатдан фойдаланиб, ҳайъатнинг барча амалдаги аъзоларига, судьяларга, айниқса бошқарув раиси Михаил Владимирович Мясниковичга Евросиё иқтисодий иттифоқи ривожига қўшган катта ҳиссаси учун миннатдорчилик билдираман”, дейди Путин.  

Мясникович комиссиянинг ритмик ва самарали ишлаши учун ҳақиқатан ҳам кўп иш қилганини таъкидлади. 

Россия раҳбари, шунингдек, 2024 йил 1 февралдан Кенгаш раҳбари лавозимига киришадиган Бакитжан Сагинтаевни ҳам қутлаб, уни йиғилганлар яхши билишини урғулади.

“Ишончим комилки, у ҳеч иккиланмасдан ўз янги масъулиятини зиммасига олади”, дея қўшимча қилди Президент Сагинтаев Қозоғистон президенти маъмуриятида ишлаган,  ҳукумат раиси ва Қозоғистон бош вазири бўлганини эслатиб.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЕОИИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг