Путин ва Тўқаев энергетика масаласида гаплашиб олди
Олам
−
20 Январь 2023
7301Бугун, 20 январь куни Россия Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Путин ва Тўқаев Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва энергетика масалаларини муҳокама қилган.
“Икки давлат раҳбарлари Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, энергетика соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича гаплашганди.