Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкинлиги айтилди

Олам

image
Венгрия Путинни ҳибсга оладими? north_east

Венгрия Путинни ҳибсга оладими?

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Венгриядаги учрашуви икки ҳафта ичида ёки “бироз кейинроқ” бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песковнинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ раҳбарларининг учрашувини ташкил этиш жараёни тез орада бошланади.

“Ҳа, учрашув икки ҳафта ичида ёки бироз кейинроқ бўлиши мумкин. Ҳозирча Президентларнинг бу учрашувни ўтказишга сиёсий иродаси бор. Аввало, бу масалани Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио муҳокама қилади. Улар аввал телефон орқали гаплашади, кейин учрашади ва барча тафсилотларни босқичма-босқич ишлаб чиқишади”, дейди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, Венгрия пойтахти Будапештда учрашув ўтказишни режалаштираётганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг