Путин Ўзбекистонда туғилган марҳум журналистни тақдирлади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин “Россия 24” телеканалининг Запорожье вилоятида ҳалок бўлган ҳарбий мухбири Борис Мақсудовни вафотидан кейин “Жасорат” ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни расмий порталда эълон қилинди

“Умумроссия давлат телевидениеси ва радиоэшиттириш” давлат унитар корхонасининг “Россия 24” ахборот канали мухбири Мақсудов Борис Бахтиёрович касбий бурчини бажаришда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун “Жасорат” ордени билан мукофотлансин”, дейилади фармонда.

Маълумот учун, Борис Мақсудов Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотни Сочи давлат университетининг рус ва чет эл адабиёти бўйича ижтимоий-педагогика факультетида олган.  У 15 ёшида оиласи билан Россияга кўчиб кетган. Фаолияти давомида журналистикани танлаб, онаси ва бобосининг изидан борган. 

Мақсудов бир неча йилдан буён “Россия 24” телеканали мухбири сифатида Запорожье вилоятида (Украина) уруш ҳудудидаги ҳарбий амалиётларнинг бориши ҳақидаги репортажни суратга олиш, тайёрлаш ва эфирга узатиш билан шуғулланиб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Борис Мақсудов Украина дрони ҳужумидан жароҳат олиб, 22 ноябрь куни Запорожье вилоятида вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

журналист Путин Борис Мақсудов Россия 24 Жасорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг