Путин Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь раҳбарларига телефон қилди

Олам

image

Бугун, 24 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин Қосим-Жомарт Тўқаев, Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Президент суҳбатдошларини вазият ҳақида хабардор қилди", дейди Дмитрий Песков.

Путин билан суҳбатдан сўнг Қозоғистон Президенти матбуот хизмати баёнот бериб, Қосим-Жомарт Тўқаев давом этаётган воқеалар Россиянинг ички иши эканини айтганини билдирди. 

“Конституциявий тузум ва қонун устуворлиги мамлакатда қонунийлик ва тартибни таъминлашнинг ажралмас шартидир. Бу жамият хавфсизлиги ва унинг муваффақиятли ривожланиши учун асосдир”, дейилади баёнотда. 

Қолган давлат раҳбарлари эса Путин билан суҳбатдан кейин ҳали баёнот бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз,  бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Лукашенко Мирзиёев Вагнер Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг