Путин мурожаат билан чиқди (видео)

Олам

image

Бугун, 24 июнь куни эрталаб "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Пригожин бир неча ҳарбий объектларда назорат ўрнатганини айтиб чиқди. Мазкур хабар ортидан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мурожаат билан чиқди. 

“Биз Россия бўлиб қолиш ҳуқуқи учун курашяпмиз, бу жанг барча кучларнинг бирлигини талаб қилади, бизни ажратиб турадиган ҳамма нарса четга сурилиши керак. Ва шунинг учун ҳам бизнинг бирлигимизни парчалаган ҳаракатлар, аслида, муртадлик ва Россия ва халқимизнинг орқасига пичоқ уришдир. 1917 йилда мамлакатимиз Биринчи жаҳон урушида қатнашганда ана шундай зарба берилган ва ғалаба биздан олиб қўйилган”, деган Россия Президенти.

Шунингдек, Путин қўзғолон уюштирган ҳар бир киши жазоланишини билдирган.

“Ҳар қандай ички тартибсизликлар давлатчилигимиз учун ҳалокатли таҳдид бўлиб, бундай таҳдиддан ҳимояланиш бўйича қаттиқ ҳаракатлар қиламиз. Қўзғолонни тайёрлаганларнинг ҳаммаси муқаррар жазога тортилади. Қуролли кучлар ва бошқа давлат идоралари зарур буйруқларни олди” деган Путин.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Россия Мудофаа вазирлигини унинг компанияси позицияларига зарба беришда айблаб, 25 минг киши бу билан шуғулланмоқчи эканини айтганди. Шундан сўнг “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Россия ФХХ эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Мазкур воқеалар ортидан Россия Федерациясининг бир қатор ҳудудларида чекловлар жорий этилмоқда. Хусусан, Липецк ва Воронеж вилоятлари, Ростов-Донуда оммавий тадбирлар бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made