Путин урушга чақирилганларнинг қанчаси жангларда қатнашаётганини айтди

Олам 9192
image

Ҳозирда “махсус операция” зонасида 80 мингга яқин сафарбар қилинган фуқаролар бор, улардан 50 мингга яқини жанговар ҳаракатларда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 7 ноябрь куни Твер вилоятига сафари чоғида минтақа губернатори Игорь Руденя билан учрашувда айтиб ўтди.

“Бизда ҳозирда 50 минг [киши] жанговар бўлинмалар таркибида. Қолганлари эса ҳали ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаяпти. Аммо [“махсус операция”] зонасида 80 000 тагача бор. Қолганларнинг ҳаммаси полигонда”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб, 28 октябрь куни РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакатда сафарбарлик якунлангани ҳақида Путинга ҳисобот берди.

Ўз навбатида, Путин 4 ноябрь куни армия сафига қўшилишни хоҳловчи кўнгиллилар оқими камаймаётгани сабабли сафарбар қилинганлар сони аллақачон 318 минг кишига етганини маълум қилди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 2.9
t
×