Путин Украинанинг НАТОга кириши нималарга олиб келишидан огоҳлантирди
Олам
−
02 Февраль 2022
22763Россия Президенти Владимир Путин НАТОга аъзо бўлган қуролли Украина Қримда операцияни қандай бошлашини тасаввур қилишни сўради. Бу ҳақда у Россия-Венгрия музокаралари якунида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
“Украинанинг ўз доктринал ҳужжатларида Қримни, жумладан, ҳарбий йўл билан қайтармоқчи экани ёзилган. Бу уларнинг жамоатчиликка айтгани эмас, ҳужжатларда ёзилган. Тасаввур қилинг-а, Украина НАТО аъзоси, қурол билан тўлдирилган, худди Польша ва Руминияда бўлгани каби замонавий зарба тизимлари мавжуд, бунга ким халақит беради? Кейин у Қримда операцияларни бошлайди, ҳозир мен Донбасс ҳақида ҳатто гапирмаяпман”, деган Путин.
У бундай сценарий нимага олиб келиши ҳақида ўйлашга чақирган. Путиннинг таъкидлашича, Москва вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда, бунинг учун барча манфаатдор томонлар — Россия, Европа Иттифоқи ва Украина хавфсизлигини таъминлаш зарур.
Унинг таъкидлашича, Қрим Россиянинг суверен ҳудуди бўлиб, бу борадаги масала ёпиқ.
“Бу суверен Россия ҳудуди. Бу масала биз учун ёпиқ. Тасаввур қилайлик, Украина НАТО давлати ва у ҳарбий операцияларни бошлайди. Нега биз НАТО блоки билан урушяпмиз? Хўш, кимдир бу ҳақда ўйлаб кўрганми? Йўқ, шекилли”, дея қўшимча қилган Путин.
Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15