Путин Украинага НАТО қўшинлари киритилиши нимага олиб келишини айтди
Олам
−
15 Октябрь 2022
36171НАТО қўшинларининг Россия армияси билан тўғридан-тўғри тўқнаш келиши учун Украина ҳудудига киритилиши глобал фалокатга олиб келиши мумкин бўлган ўта хавфли қадамдир. Бу ҳақда кеча, 14 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин журналистларга маълум қилди.
НАТОнинг Украинанинг мағлубияти альянснинг мағлубияти бўлади деган сўнгги баёноти ҳақида гапирар экан, Россия етакчиси “бу тушунчалар, ҳуқуқий техника масаласи”, эканини таъкидлади.
“Буни ҳар ким ҳар хил тушуниши мумкин. Қримнинг 2014 йилда Россия Федерациясининг субъектига айлангани мағлубиятми ёки бу нима?”, деб Путин, афтидан, НАТО аллақачон қарама-қаршиликни бой берганига ишора қилган.
Россия Федерацияси Президенти, агар жанговар вазият Киев учун ҳалокатли бўлиб қолса, НАТО қўшинларини Украинага киритиш имконияти борми, деган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
“Ҳар ҳолда, ҳар қандай қўшинни Россия армияси билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка келтириш глобал фалокатга олиб келиши мумкин бўлган жуда хавфли қадамдир. Умид қиламанки, бу ҳақда гапираётганларнинг бундай хавфли қадамларга бормаслик учун ақли етарли”.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг жорий йилнинг 11 октябрь куни Россиянинг Украинадаги можарода ғалаба қозониши НАТО учун мағлубият бўлишини айтганди. Унга кўра, Киевнинг ғалаба қозониши муҳим. Столтенберг, шунингдек, альянс Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади.