Украинадаги можарода Россиянинг ғалабаси НАТОнинг мағлубияти бўлади – Столтенберг

Олам

image

Россиянинг Украинадаги можарода ғалаба қозониши НАТОнинг мағлубиятини англатади, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО Мудофаа вазирлиги раҳбарларининг Брюсселдаги учрашуви арафасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Украинанинг ғалаба қозониши муҳим. Чунки агар Путин ғалаба қозонса, бу нафақат Украина учун, балки барчамиз учун ҳам мағлубият бўлади. Россиянинг ғалабаси бу дунёни янада хавфли қилади ва биз Россия агрессиясига нисбатан заифроқ бўламиз”, дейди Столтенберг.

Унга кўра, НАТО Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди. У НАТО Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёр туриши кераклигини таъкидлади: 

“Биз узоқ урушга тайёр бўлишимиз ва Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак”.

Блок раҳбари Россия қўшинларининг Украинага берган сўнгги йирик ракета зарбаларини Россия учун “заифлик белгиси” деб атади. 

Унинг сўзларига кўра, Москва “жанг майдонида мағлуб бўлгани” учун бундай қадамларга боряпти. 

Столтенберг Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг қайд этишича, айни пайтда альянс Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш нияти аломатларини кўрмаяпти, аммо ҳушёр бўлиб турибди. 

Шу билан бирга, у НАТО Россия ядровий кучларини диққат билан кузатиб боришини қўшимча қилди. 

Бош котибнинг таъкидлашича, НАТО келаси ҳафта ядровий тўсиқ бўйича машғулотлар ўтказади. 

Столтенберг яна НАТО иттифоқчилари инфратузилмасига гибрид ва киберҳужумларни қайтаришга тайёрлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Йенс Столтенберг Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

457

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made