Путин Трамп билан гаплашишга тайёр – Песков

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан мулоқотга тайёр. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан телефон орқали бўлган мулоқотда малум қилди.

Унинг таъкидлашича, Кремль АҚШ томонидан йўналтирилиши керак бўлган сигналларни кутмоқда.

“Қулоқ солинг, Путин тайёр, биз сигналларни кутмоқдамиз, ҳамма тайёр. Шунинг учун, бу ерда нимадир дейиш жуда қийин. Агар бирор нарса бўлса, биз сизга хабар берамиз”, деган Песков.

Қайд этилишича, 23 январь куни Америка Президенти Дональд Трамп Владимир Путин билан “жуда тезликда” учрашув ўтказиш нияти борлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина Президенти Владимир Зеленскийни Россия билан жанг қилиш қарори учун танқид қилганди. У, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин у билан учрашишни хоҳлаётгани, икки ўртада имкон қадар тезроқ учрашув бўлиши ва Трампга қолса “ҳозироқ” учрашув ўтказмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Қолаверса, кеча, 23 январь куни ҳам Россия ҳукумати АҚШ Президенти Дональд Трампнинг санкциялар таҳдидида “янги элементлар”ни кўрмагани ва у билан мулоқотга тайёрлигини эслатганди. Унга кўра, Кремль АҚШнинг янги Президенти Дональд Трампнинг барча риторика ва баёнотларини диққат билан кузатиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг