Кремль Трампнинг Россияга таҳдидига изоҳ берди

Олам

image

Россия ҳукумати АҚШ Президенти Дональд Трампнинг санкциялар таҳдидида “янги элементлар”ни кўрмади ва у билан мулоқотга тайёр. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Кремль АҚШнинг янги Президенти Дональд Трампнинг барча риторика ва баёнотларини диққат билан кузатиб бормоқда.

“Биз жуда диққат билан кузатяпмиз, албатта, барча риторика, барча баёнотлар инобатга олинмоқда. Биз барча нюансларни диққат билан қайд этамиз. Биз мулоқотга тайёрмиз. Президент Путин бу ҳақда бир неча бор гапирган”, деган Песков.

Унинг эслатишича, Дональд Трамп ўзининг биринчи муддатида ҳам санкция қўллашни ёқтирган.  

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғида Украина уруши ҳақида баёнот бериб, Путиннинг "бу бемаъни" урушни тезроқ тугатишга чақирганди. Шунингдек, Трамп Россия халқига меҳр билан муносабатда бўлишини ва Россия Президенти Владимир Путин билан яхши муносабатда эканини таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, агар Россия Қўшма Штатларга қулоқ солмаса, Вашингтон зудлик билан Россиянинг АҚШга экспорт қилинадиган барча маҳсулотларига санкциялар ва божлар жорий қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг