Трамп Украина уруши ҳақида баёнот берди
Олам
−
22 Январь
5436Бугун, 22 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина уруши ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.
Трамп ўз постида Украинадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш жараёнига оид фикрларини бир-бирини истисно қилувчи бандларсиз баён қилган.
Шунингдек, Трамп Россия халқига меҳр билан муносабатда бўлишини ва Россия Президенти Владимир Путин билан яхши муносабатда эканини таъкидлаган.
“Мен Россияга зарар етказишни режалаштирмайман, Россия халқини севаман ва ҳар доим Президент Путин билан яхши муносабатда бўлганман”, деб таъкидлаган Трамп.
Қолаверса, Трамп Россиянинг Иккинчи жаҳон урушидаги роли ҳақида ниҳоятда ғалати баёнот берган.
“Россия бизга Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонишимизга ёрдам берганини, бу жараёнда қарийб 60 миллион кишининг ҳаётини йўқотганини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Яъни, мен иқтисодиёти таназзулга юз тутаётган Россияга ва Президент Путинга жуда катта хайрихоҳлик қиламан. Энди тинчланинг ва бу бемаъни урушни тўхтатинг!”, деган Трамп.
Трампнинг таъкидлашича, агар Россия Қўшма Штатларга қулоқ солмаса, Вашингтон зудлик билан Россиянинг АҚШга экспорт қилинадиган барча маҳсулотларига санкциялар ва божлар жорий қилади.
“Агар келишувга эришмасак, АҚШ Россия ва бошқа кўплаб иштирокчи давлатларга сотаётган барча нарсага юқори даражадаги солиқлар, божлар ва санкциялар жорий қилишдан бошқа иложи қолмайди”, деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили, истеъфодаги генерал Кит Келлогга Россиянинг Украинага қарши урушини 100 кун ичида тугатишни буюрганди.