Трамп Украинадаги урушни 100 кун ичида тугатишни буюрди – WSJ
Олам
−
16:49
3561АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили, истеъфодаги генерал Кит Келлогга Россиянинг Украинага қарши урушини 100 кун ичида тугатишни буюрди. Бу ҳақда "Wall Street Journal" хабар берди.
Нашрга кўра, Россия Президенти Владимир Путин билан келишув тузиш Трамп сайловолди кампанияси давомида Оқ уйга қайтганидан сўнг 24 соат ичида Украинадаги урушни тугатишга берган ваъдасидан ҳам ҳам қийинроқ бўлади.
Шу билан бирга, нашр Дональд Трамп Украина бўйича музокараларни шахсан назорат қилиш ниятида, деб ўйламоқда.
Маълум қилинишича, Келлогнинг ўзи ҳатто Трамп инаугурациясидан олдин, 2025 йил январь ойи бошида, “Fox News” телеканалида Украинадаги ҳарбий можарони 100 кун ичида ҳал қилиш учун ечим топишни хоҳлаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинадаги уруш “на эртага, на индинга” тугашини айтганди. Шунингдек, Макрон Украинага узоқ муддатли хавфсизлик кафолатларини бериш муҳимлигини эслатган. АҚШ Президенти Доналд Трамп эса, журналистлар билан суҳбатда агар Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича битим тузишдан бош тортса, Россия катта муаммоларга дуч келиши ҳақида гапирганди.