Путин Украина бўйича келишувга эришмай Россияни вайрон қилмоқда – Трамп

Олам

image

Агар Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиш бўйича битим тузишдан бош тортса, Россия катта муаммоларга дуч келади. Бу ҳақда кеча, 20 январь куни кечқурун АҚШ Президенти лавозимига киришган Доналд Трамп журналистлар билан суҳбатда сўз очди.

"У келишув тузиши керак. Менимча, у шартнома тузмасдан Россияни вайрон қилмоқда. Россия катта муаммога дуч келди", дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, АҚШ Президенти Путиннинг ўзи ҳам келишув тузишга мойил, деган фикрни билдирди.

"У ишларнинг унчалик яхши кетмаётганидан хурсанд бўлиши мумкин эмас. Айтмоқчиманки, у чарчаган. Аммо кўпчилик бу уруш бир ҳафта ичида тугайди деб ўйлаган ва энди бу уч йилдан бери давом этмоқда, тўғрими?" деб тушунтирди Трамп.

AFP бу сўзларни "Трампнинг Путинга нисбатан ноодатий танқидий позицияси" деб атайди.

Украинадаги уруш даврида Россия дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирар экан, Дональд Трамп оғир иқтисодий вазиятга, хусусан, юқори инфляцияга ишора қилди. У Украинадаги урушни тугатиш вариантларини муҳокама қилиш учун Россия раҳбари билан шахсий учрашув ўтказишга тайёрланаётганини яна бир бор таъкидлади.

Шу билан бирга, Трамп Украина Президенти Владимир Зеленский унга шахсий учрашувида урушни тугатиш бўйича келишувга эришмоқчи эканлигини айтганини таъкидлади.

“Зеленский келишувга эришмоқчи”, деди АҚШ Президенти.

Журналистларнинг “Украинадаги урушни президентлик кампанияси чоғида ваъда қилганидек, лавозимга киришганидан кейин 24 соат ичида тугатиш мумкинми?” деган саволига жавобан Дональд Трамп бундай мақсадга эришиш учун “яна ярим кун” борлигини айтди.

"Биз буни имкон қадар тезроқ қилишга ҳаракат қиламиз. Биласизми, Украина ва Россия билан уруш ҳеч қачон бўлмаслиги керак эди", дея қўшимча қилди Трамп.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг