Путин шу ҳафтада Марказий Осиёга келади
Олам
−
07 Октябрь
13394Россия Президенти Владимир Путин 11 октябрь куни Туркманистонга амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Путин атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган “Замонлар ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” халқаро форумида иштирок этади.
Бугун, 7 октябрь куни 72 ёшга тўлган Россия Президенти Владимир Путин туғилган кунида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан бирга бўлади. Эртага, 8 октябрь куни Владимир Путин раислигида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Саммит давомида давлат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий масалалари юзасидан фикр алмашади, истиқболдаги ишларнинг асосий йўналишларини белгилаб беради, долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилади. 2025 йилда МДҲга раисликни Россиядан Тожикистонга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг МДҲ халқларига ва жаҳон ҳамжамиятига 1941-1945 йиллардаги урушдаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Мурожаатномасини қабул қилиш бўйича қатор кўп томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь