Путин “Сармат” баллистик ракеталари қачон армияга топширилишини айтди
Олам
−
22 Июнь 2022
15971“Сармат” қитъалараро ракеталарига эга биринчи мажмуа 2022 йил охирида жанговар вазифани бажаришга киришади. Бу ҳақда кеча, 21 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Сармат” оғир қитъалараро баллистик ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Йил охирида шундай биринчи комплекс жанговар навбатчиликка топширилиши режалаштирилган”, деган Россия Президенти.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, Россия армиясига “дунёда ўхшаши мавжуд бўлмаган” С-500 ҳаво мудофаа мажмуалари ҳам топширила бошланган.
Украинага қарши уруш бошлаб қўйган Россия Федерацияси Президенти қўшинларни янги қуроллар билан жиҳозлашни ҳарбий соҳадаги устувор вазифалардан бири деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Россия Мудофаа вазирлиги “Сармат” баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь