Россия “Сармат” ракетасини синовдан ўтказди

Олам 16618
image

Россия Мудофаа вазирлиги Плесецк космодромида “Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси (ҚБР) муваффақиятли учирилгани ҳақида маълум қилди.

“Конструктив характеристикалар парвознинг барча босқичларида тасдиқланган”, дейилади вазирлик хабарида. Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, бу давлат синов дастуридаги илк бор ракета парвози.

Россия Президенти Владимир Путин ҳарбийларни “Сармат”нинг муваффақиятли синовдан ўтгани билан табриклаб, бу қуролнинг дунёда ўхшаши йўқлигини таъкидлаган. У ракетани ишлаб чиққанларга ҳам миннатдорлик билдирган.

“Янги мажмуани (“Сармат” ракета мажмуаси – таҳр.) яратиш ва ишлаб чиқаришда иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Белгиланган вазифаларни ҳал этишда ўз интеллектуал ҳиссасини қўшганларга”, деган Путин.

Пентагоннинг юқори мартабали мулозимининг журналистларга маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россия томонидан “Сармат” синови ҳақида олдиндан огоҳлантирилган ва буни таҳдид сифатида қабул қилмайди.

РС-28 ёки “Сармат” (НАТО таснифига кўра: SS-X-30[4]) – бу оғир кўп босқичли суюқ ёқилғили қитъалараро баллистик ракетага (ҚБР) эга бўлган Россиянинг бешинчи авлод стратегик ракета тизими. .

“Сармат” ракета тизими стратегик ракета кучларида хизмат кўрсатадиган Совет давридаги Р-36М2 “Воевода” ракеталарини алмаштириш учун мўлжалланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 933
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×