Путин Санкт-Петербургда ҳарбий парад ўтказишга фармон берди

Олам

image

Жорий йилнинг 30 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида денгиз паради бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни Россия Президенти Владимир Путин фармон берди. Ҳужжат Кремль сайтида эълон қилинди.

Унда айтилишича, парад Ватан ҳимоясига катта ҳисса қўшган Россия денгиз флотининг ғалабалари шарафига ўтказилади.

“Мен Бош денгиз парадини 2023 йил 30 июль куни Санкт-Петербургда Ҳарбий-денгиз кучлари кунида ўтказишга қарор қиламан”, дейилади фармонда.

Шунингдек, ҳужжатдан кўриниб турибдики, тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Мудофаа вазирлиги ва бошқа ижро ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган. Санкт-Петербург ҳукумати ҳам парадни тайёрлаш ва ўтказишда ёрдам беришга буюрилган.

Таъкидлаш жоизки, бир йил олдин парад Нева дарёси сувларида Благовешченский ва Троицкий кўприклари ўртасида ҳамда портнинг жанубий ҳимоя девори бўйлаб Буюк Кронштадт сувларида бўлиб ўтган. Тадбирда Россия президенти Владимир Путин иштирок этган эди.

Маълумот учун, Россия Ҳарбий-денгиз кучлари куни 2006 йилдан бери июль ойининг охирги якшанбасида нишонланиши анъанага айланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 май куни Москвада Ғалаба паради бўлиб ўтган, унда етти постсовет республикаси — Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Арманистон етакчилари иштирок этганди. Олдинроқ эса Шимолий Корея пойтахти Пхенянда 27 июлга ўтар кечаси ҳарбий парад ўтказилиши кутилаётгани айтилди. Унда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам қатнашади


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия Путин парад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг