Путин рус нефтига юқори нарх белгиланса, Россиянинг жавоби қандай бўлишини айтди

Олам

image

Россия нефть нархи учун юқори нарх белгилаган давлатларга энергия ресурсларини етказиб бермайди. Бу ҳақда РФ Президенти Владимир Путин Москвадаги форумда “Россия энергетика ҳафталиги” сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Унинг ишончи комилки, чекловлар камомадга олиб келади ва “ҳеч қандай молиявий интервенциялар ва нефть захираларининг очилиши юқори нарх жорий этиш оқибатларини тузатмайди”.

Путиннинг фикрича, Ғарб янги соҳалар ёки бошқа мамлакатларга нисбатан нархларнинг юқори чегарасини жорий қилиши мумкин.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси энергия таъминоти учун миллий валюталарда тўловларга ўтишни давом эттирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини маъқуллаган эди, бу эса нефть нархини чеклашни жорий қилиш учун зарур ҳуқуқий асослар учун пойдевор яратади.

Нархлар чегараси жорий қилинганидан сўнг, европалик операторларга Россия нефтини фақатгина нарх аввал белгиланган юқори даражадан ошиб кетмаганда учинчи мамлакатларга ташишни амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Ушбу чора G7 ҳамкорлари билан яқиндан мувофиқлаштирилган. Чеклов хом нефть учун 2022 йил 5 декабрь, нефт маҳсулотлари учун 2023 йил 5 февралдан кейин кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

544

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг