4 ҳудудни эгаллаш Россияга қимматга тушди. ЕИ яна санкция қўллади

Олам

image

Европа Иттифоқи Россия Федерацияси таркибига тўрт субъектнинг қўшилиши муносабати билан Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини киритди. Бу ҳақда бугун, 6 октябрь куни ЕИ кенгаши маълум қилди. Савдо санкциялари 7 миллиард евролик импортга таъсир қилади. 

Санкциялар пакетига нималар киради? 

•    Россия нефтини учинчи давлатларга денгиз орқали ташиш нархларининг юқори чегарасини белгилаш ва хом нефть ва нефть маҳсулотларини учинчи мамлакатларга денгиз орқали ташишни янада чеклаш.  Чекланган нархдан четга чиқиш, агар нефть ёки нефть маҳсулотлари олдиндан белгиланган лимитдан паст нархда сотиб олинса, транспорт ва ушбу хизматларни тақдим этиш имконини беради. Европа Иттифоқи кемаларига бундай маҳсулотларни учинчи мамлакатларга денгиз орқали ташиш учун янги тақиқ Кенгаш бир овоздан нархларни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб амал қилади. 

•    Россияда ишлаб чиқарилган ёки Россиядан экспорт қилинадиган пўлат маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаш. 

•    Ёғоч массаси ва қоғоз, сигареталар, пластмасса ва косметика, шунингдек, Россия учун катта даромад келтирадиган тошлар ва қимматбаҳо металлар каби заргарлик саноатида ишлатиладиган буюмлар импортига қўшимча чекловлар. 

•    Авиация саноатида қўлланиладиган қўшимча маҳсулотларни сотиш, етказиб бериш ёки экспорт қилиш ҳам чекланади. 

•    Пўлатдан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар (айрим ярим тайёр маҳсулотлар учун ўтиш даври), машина ва ускуналар, пластмасса, транспорт воситалари, тўқимачилик, поябзал, чарм, кулолчилик, айрим кимёвий маҳсулотлар ва олтин бўлмаган заргарлик буюмларини тақиқлаш.

•    Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқароларига Россия Федерацияси давлат корхоналарининг бошқарув органларида лавозимларни эгаллашни тақиқлаш. 

•    Россия денгиз реестри билан барча операцияларни тақиқлаш. 

•    Россияга молиявий, архитектура ва муҳандислик хизматлари, шунингдек, IT-консалтинг ва юридик маслаҳатлар беришни тақиқлаш. 

•    Россияликларнинг ҳамжамият мамлакатларида крипто активларига эга бўлишини тақиқлаш. 

•    Қайд этилишича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган шахсларга ҳам санкциялар киритади. 

•    Чоралар Запорожье ва Херсон вилоятларига тегишли.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар” ўтказилди. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида – 87,05 фоиз, ДХРда – 99,23 фоиз, ЛХРда – 98,42 фоиз.

Референдум натижаларини халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, НАТО каби тузилмалар тан олмади ва уни ноқонуний деб атади.

30 сентябрь куни эса Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made