Путин Россия ядровий иншоотларига кирган АҚШ агентлари ҳақида гапирди
World
−
13 December 2021 14847 1 minute
1990-йилларда АҚШ махсус хизматлари агентлари Россия ядровий иншоотларида бўлган. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Америка махсус хизматлари Россиянинг ҳамма жойига борди, ҳатто ядровий комплекснинг баъзи корхоналарида ҳам бўлишди”, деган Президент “Россия. Яқин тарих” ҳужжатли фильми учун берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, уларнинг ядровий иншоотларда бўлиши ҳукуматлараро келишув асосида келишилган.
“Улар ҳамма жойга боришди ва ҳатто Марказий разведка бошқармасининг оддий ходимлари бўлишмаса ҳам, Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармасига ўз иш натижалари ҳақида ҳисобот беришгандир”, деган Путин.
Шунингдек, интервьюда Путин СССРнинг парчаланиши “тарихий Россиянинг қулаши” эканини айтиб, Совет давлатининг парчаланиши ўзи учун ҳам, мамлакат фуқароларининг кўпчилиги учун ҳам фожиа эканини таъкидлаган.
Президент, шунингдек Европа давлатлари 1990-йилларда Россиянинг қулаганига ишонч ҳосил қилган, деб ҳисоблайди. Путиннинг сўзларига кўра, у Европада ишлаб чиқилган хариталарни кўрган, уларда Россия алоҳида давлатларга бўлинган.
Аввалроқ, Путин муҳожирлар Россияга мамлакат тил ва қонунларини билган ҳолда келиши учун МДҲ давлатлари билан музокара олиб бориш кераклигини айтганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August