Диққат! Путин мигрантларга янги талаблар қўйилишини маълум қилди
Олам
−
09 Декабрь 2021
21194Россия Президенти Владимир Путин Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида эндиликда муҳожирларга қўйиладиган талаблар ҳақида гапирди. Йиғилишда Президент муҳожирлар Россияга мамлакат тил ва қонунларини билган ҳолда келиши учун МДҲ давлатлари билан мунозара олиб бориш кераклигини айтиб ўтган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатга ишлаш мақсадида келмоқчи бўлганлар эндиликда мамалакатга тил, қонунчилик, шунингдек, ҳуқуқ ва халқнинг урф-одатларини билган ҳолда келишлари керак.
Шунингдек, Президент бу масалани ижтимоий-иқтисодий соҳадаги энг муҳим йўналишлардан бири деб атади.
Бундан ташқари, у МДҲ давлатларидаги ҳамкасблари билан бу борада муҳокамаларни бошлаб юборганини таъкидлаган. Бунга мисол тариқасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Россияга амалга оширган ташрифини келтириб, Ўзбекистон бу борада ёрдам беришга тайёрлигини айтган.
“Шунингдек, бу жараён бизнинг бошқа ҳамкорларимиз, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан йўлга қўйилмоқда, бу ҳали бошланиши", дея қўшимча қилган Путин.
Озода Чориева
LiveБарчаси