Путин ЎҚРБШ тақдирини ҳал қилди

Олам

image

Бугун, 4 март куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин “Россия Федерациясининг Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида уларнинг ўрта ва қисқа масофали ракеталарини йўқ қилиш тўғрисидаги Шартномага амал қилишини тўхтатиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Путиннинг фармони билан АҚШ ва Россиянинг ЎҚРБШ атрофида бошланган можаролари якунланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатини ЎҚРБШдан чиқаришини маълум қилганди.

Владимир Путин АҚШ шартномадан чиқса Россия ҳам шундай жавоб қайтаришини маълум қилганди. Шунингдек, Путин бирор Европа мамлакати АҚШ ракеталарини ҳудудига киритса, ўзини нишонга қўйишини таъкидлаганди.

Шундан сўнг, Трамп АҚШ 2 февралдан бошлаб ЎҚРБШдан чиқиш ҳаракатларини бошлашини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия ЎҚРБШ

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг