Путин Навалнийни ўлдиришга буйруқ берганми? Сўз Владимир Владимировичга
Олам
−
14 Июнь 2021
9863Россия сиёсий рақибларни ўлдириш билан шуғулланмайди ва бу ўтган йил Алексей Навальний билан бўлган воқеага ҳам тегишли. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Америкалик журналистнинг Навальнийга суиқасд қилиш буйруғини берганмисиз, деган саволига РФ Президенти “бизда бирон кишини ўлдириш одати йўқ”, дея жавоб қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўтган йилнинг 20 августида Россиянинг Томск шаҳрида заҳарланганидан сўнг, Германияда 4 ой даволаниб, жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтди ва дарҳол ҳибсга олинди.
Кейинроқ “Ив Роше” иши бўйича суд қилинган мухолифатчи 3,5 йилга қамалди. Ўлишига бир бахя қолган Навальнийнинг ўзи бир қатор интервью ва чиқишларида жонига суиқасд қилинишида тўғридан-тўғри Путинни айблаган.
Маълумот ўрнида, Владимир Путин АҚШ раҳбари Жо Байден билан 16 июнь куни бўлиб ўтадиган Швейцариядаги учрашуви олдидан Американинг NBC телеканалига интервью берди.
Америкалик журналист билан суҳбат давомида Путин АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ва Жо Байденни таққослаб, сиёсий фигура сифатида иккисини турлича баҳолаган. Бундан ташқари, Россия етакчиси ушбу интервьюда Байденнинг “Путин қотил”, деган сўзларига ҳам муносабат билдирган.
LiveБарчаси