Путин Миср Президенти билан Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image
Путин Кремлда Раисий билан беш соат нимани гаплашди? north_east

Путин Кремлда Раисий билан беш соат нимани гаплашди?

Бугун, 9 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Путин яқинда Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Подшоҳлигига қилган сафари, шунингдек, Москвада Эрон Ислом Республикаси Президенти билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашган.

Бундан ташқари, Россия-Миср ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинган ва уни стратегик шериклик тамойиллари асосида анъанавий дўстона тарзда турли соҳаларда янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини билдирилган.

Россия Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига Россия фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш, шунингдек, Россиядан Ғазо секторига гуманитар юкларни етказиб беришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, шу кунларда Мисрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида муваффақият тилаган.

Ас-Сисининг матбуот котиби Аҳмад Фаҳмий эса етакчилар телефон мулоқоти чоғида кескин сиёсий ва гуманитар вазиятдан келиб чиқиб, минтақавий вазият, асосан, Ғазо сектори ва Фаластиндаги ҳолатни муҳокама қилинганини билдирган.

Унинг қўшимча қилишича, томонлар Мисрнинг Ғазо аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган энг катта миқдордаги инсонпарварлик ёрдамини минтақага етказиш борасида суҳбатлашган. Президентлар тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва Фаластин анклавидаги гуманитар вазият янада ёмонлашишига йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида гапирган.

“Ас-Сиси ва Путин секторда ўт очишни тўхтатишга ҳаракат қилиш ва халқаро ҳамжамият ушбу мақсадга эришиш учун масъулиятни ўз зиммасига олишига келишиб олди”, дейди Миср Президентининг матбуот котиби.

Маълумот учун, Исроилнинг ҲАМАС билан уруши 7 октябрдан бери давом этмоқда. 22 ноябрь куни томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича бир қарорга келди ва бу келишув бир неча бор узайтирилди. 1 декабрь куни Исроил армияси Ғазода операцияни қайта бошлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғазо секторида Исроилнинг ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 17 177 кишига етгани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Миср Фаластин Ғазо Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг