Путин МДҲ, жумладан Ўзбекистон разведкаси раҳбарлари билан гаплашмоқчи
Олам
−
26 Сентябрь 2022 28885 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путиннинг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикаларининг хавфсизлик ва разведка идоралари раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда Путин видеоконференсалоқа форматида қатнашади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати матбуот бюроси хабар берди.
“Маслаҳатчи орган фаолияти доирасида Россия Федерацияси Президентининг Ҳамдўстлик мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан видеоконференсалоқа режимида учрашиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Бу маълумотни Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлаган.
“Ҳа, ҳақиқатан ҳам пайшанбага режалаштирилган”, дейди у тегишли саволга жавоб бериб.
Бир кундан кейин, 30 сентябрь куни МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка хизматлари раҳбарлари Москвада йиғилиш ўтказади. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон делегациялари иштирок этади.
Ташқи разведка хизмати, шунингдек, 29 сентябрь куни йиғилишни Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин Россия Федерацияси президентининг мурожаатини ўқиб очади.
Live
Барчаси