Путин Кимга ҳайвонлар совға қилди
Олам
−
21 Ноябрь
9697Россия Президенти Владимир Путин кеча, 20 ноябрь куни Шимолий Кореянинг Пхеньян ҳайвонот боғи учун 70 дан ортиқ ҳайвон совға қилди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Хабарга кўра, ҳайвонлар Россия ҳукуматига тегишли самолётда Москва ҳайвонот боғи ходимлари ва мутахассислари кузатуви остида Пхеньянга олиб кетилган. Россия Экология ва табиий ресурслар вазири Александр Козлов телевидение орқали берган интервьюсида ушбу ҳолатга муносабат билдирган.
“Тарихда ҳайвонлар ҳар доим давлатлар ўртасидаги муносабатларда алоҳида ўрин эгаллаб келган. Улар қўллаб-қувватлаш, меҳр ва ғамхўрлик рамзи сифатида совға қилинган”, дейди вазир.
Козловнинг таъкидлашича, ҳайвонлар таркибида Африка шери, айиқ, қирғовул, ўрдак ва оқ какаду бор.
Маълумот учун, Пхеньян ҳайвонот боғи 1959 йилдан бери мавжуд бўлиб, у ердаги ҳайвонлар тўплами Путиннинг совғаси билан бойитилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин КХДР етакчисига 24 бош Орлов троттер зотли отини совға қилганди. 19 бош айғир ва бешта тойчоқдан иборат бу отлар Приморск ўлкасидаги қуруқлик чегарасини кесиб ўтувчи темирйўл орқали жўнатилганди. Булар Россия раҳбарининг Ким Чен Инга юборган илк совғалари эмас. 2022 йилда ҳам ўнлаб жониворлардан иборат партия Пхеньянга жўнатилганди.
Моҳинур Каримова