Путин илк бор “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганига муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркель билан музокаралар ўтказгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълум бўлишича, Путин музокаралар якунида Афғонистонда “Толибон”нинг ҳокимият тепасига келиши ҳақида биринчи марта изоҳ берган.  

“Толибон” ҳаракати бугун мамлакатнинг деярли бутун ҳудудини, жумладан, пойтахтни назорат қилади. Бу айни воқелик ва ушбу ҳақиқатдан келиб чиқиб, Афғонистон давлатининг қулашига йўл қўймаслик керак”, деган Путин. 

Шунингдек, Россия Президенти “бегона қадриятларни сингдиришга қаратилган масъулиятсиз сиёсат”ни ва тарихий, миллий, диний хусусиятларни ҳисобга олмаган ҳолда “бошқа мамлакатларда бегона намуналар бўйича демократия қуришга уриниш”ни тўхтатишга чақирган. 

Путин “Толибон”нинг “жанговар ҳаракатлар тўхтатилганини эълон қилганини, жамоат тартибини ўрнатишни бошлаганини ва маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий дипломатик ваколатхоналар хавфсизлигини кафолатлашга ваъда берганини” таъкидлаган. 

“Умид қиламанки, буларнинг барчаси ҳаётга татбиқ этилади”, деган Путин.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” жорий йилнинг 15 август куни бутун Афғонистон ҳудудини ўз назоратига олганини ва ҳукумат кучлари билан қуролли тўқнашув тугаганини хабар қилди. 19 август куни эса ҳаракат мамлакатнинг Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлганининг 102 йиллиги муносабати билан Афғонистонни Ислом Амирлиги, деб эълон қилди.

2001 йил Афғонистонга кирган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий қисми мамлакатни тарк этди. Ғарб давлатларининг Қобулда қолган кучлари дипломатларни ва ўзларига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш билан банд. “Толибон” сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда 20 йил давом этган уруш тугаганини эълон қилди


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Путин

Баҳолаганлар

804

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг