Путин ғалла масаласини ҳал қилиш учун шарт қўйди
Олам
−
20 Июль 2022
21606Россия ўз донини экспорт қилиш бўйича барча чекловларни олиб ташлаш шарти билан, Украина донини экспорт қилишни осонлаштиришга тайёр. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 19 июль куни Эрон пойтахтида бўлиб ўтган Остона “учлиги” учрашуви якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
Россия етакчиси туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралари натижалари ҳақида ҳам гапирган.
“Туркия Республикаси ва Президент Эрдўғаннинг шахсан ўзи Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича келишувга эришиш учун кўп иш қилдилар. Аммо дастлаб биз масалани тартиблаш керак бўлган тарзда кўтардик, яъни: биз Россия ғалласини экспортга етказиб бериш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташланишидан келиб чиқиб, Украина донини экспорт қилишни осонлаштирамиз”, деган Путин.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирча ҳеч ким, жумладан, АҚШ ҳам бунга эътироз билдирмаган.
“Кўрамиз, бундан яқин келажакда нима чиқади”, деган Президент.
Путиннинг Қўшма Штатлар Россия ўғитларини жаҳон бозорига етказиб бериш бўйича чекловларни бекор қилганини эслатган.
“Агар улар чин дилдан халқаро озиқ-овқат бозорларидаги вазиятни яхшилашни истасалар, умид қиламанки, Россия донини экспорт учун етказиб бериш билан ҳам шундай бўлади. Биз ҳозир тайёрмиз. Бизда 30 миллион тонна ғалла экспорт салоҳияти бор, жорий йил якунларига кўра эса 50 млн тоннага етади”, деган Россия раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Истанбулда “Дон йўлаги” яратиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, унда Россия Федерацияси, Туркия, Украина ҳарбий делегациялари ҳамда БМТ вакиллари иштирок этди. Жаҳон Ташкилоти Бош котиби Антониу гутерриш йиғилишдан сўнг Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини Қора денгиз орқали хавфсиз ва ишончли экспортини таъминлаш йўлида муҳим қадам ташланганини айтди.