Путин эртага Украина ҳудудларини расман Россияга қўшиб олади

Олам 10468
image
-

Эртага, 30 сентябрь куни Президент Владимир Путин Россия таркибига янги ҳудудларнинг қўшилиши тўғрисидаги шартномани имзолаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Эртага соат 15:00 да Катта Кремль саройида, Георгий залида Россия Федерацияси таркибига янги ҳудудларни киритиш бўйича келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда президент Путин катта нутқ билан чиқиш қилади”, дейди Песков.

Унинг таъкидлашича, бу Президентнинг Федерал мажлисга йўллаган мурожаатидан бошқача форматда бўлади. Мурожаатнинг ўзи кейинроқ йўлланади, унинг санаси олдиндан эълон қилинади.

Аввалроқ Буюк Британия разведкаси Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари Россияга қўшиб олинганини 30 сентябрда эълон қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берганди.

Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича референдумлар 23 сентябрь куни бир вақтнинг ўзида тўртта минтақада –ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида бошланди. Айни пайтда барча ҳудудларда овоз бериш якунланди, овозлар санаб чиқилмоқда. Минтақавий сайлов комиссиялари маълумотларига кўра, овоз берганларнинг аксарияти ушбу ҳудудларни Россия Федерацияси таркибига субъект сифатида киритиш тарафдори бўлган.

Россия Федерациясидаги сайлов участкаларидан олинган натижалар

100% протоколларни қайта ишлаш натижалари бўйича ДХРнинг Россияга қўшилиши 98,69% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди. 

Протоколларнинг 100% қайта ишланиши натижасида ЛХРнинг Россияга қўшилиши 97,93% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди. 

100% протоколларни қайта ишлаш натижалари бўйича Запорожье вилоятининг Россия Федерациясига кириши 97,81% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди. 

100% протоколларни қайта ишлаш натижалари бўйича Херсон вилоятининг Россия Федерацияси таркибига кириши 96,75% сайловчи томонидан қўллаб-қувватланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 289
Рейтинг: 3
t
×