Путин Эрдўғанга ҳам Трамп билан ўтган учрашуви ҳақида айтиб берди

Олам

image

Бугун, 20 август куни Россия Президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида Путин Эрдўғанга 15 август куни Анкорижда бўлиб ўтган учрашув ҳақида батафсил айтиб берган. Давлат раҳбарлари Украинага оид сўнгги вазиятни муҳокама қилган. Путин Туркиянинг Истанбулда Украина вакиллари билан олиб борилаётган музокараларга кўрсатган ёрдамини юқори баҳолаган. 

Шунингдек, икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан савдо ва инвестиция алоқаларини янада ривожлантириш муҳокама қилинган. Шахсий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинган.

Маълумот учун, 15 август куни АҚШнинг Аляска штатида Трамп ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Тошкент вақти билан 16 август куни соат 04:25 да якунланди. Аляскада бўлиб ўтган музокаралар якунида Трамп ва Путин биргаликдаги брифинг ўтказди.

Брифингдан олдин Путин ва Трамп “учга-уч” форматида тахминан 2 соат 45 дақиқа давом этган музокаралар ўтказди. Трамп кўплаб масалалар бўйича келишувга эришилганини таъкидлади, бироқ Украина масаласида ҳали битим йўқлигини қайд этди. Путин эса музокараларни фойдали деб атаб, Россия Украинага хавфсизлик бўйича ишлашга тайёрлигини билдирди. Давлат раҳбарлари журналистларнинг саволларига жавоб бермади.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва 18 август куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳамда Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров, Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса, Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан билан телефон орқали мулоқот қилиб, Аляскадаги Россия-Америка саммити натижалари ҳақида ахборот берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг